Байден муҳим лавозимга осиёлик аёл номзодини кўрсатади

Олам

image

АҚШдаги президентлик сайловларида ғолиблигини эълон қилган Жо Байден АҚШ Савдо вакили лавозимига Вакиллар палатаси методлари ва воситалари бўйича қўмитасининг савдо бўйича бош маслаҳатчиси Кэтрин Тай номзодини илгари суради

Таъкидланишича, АҚШ Конгрессидаги демократлар Тайнинг номзодини қўллаб-қувватламоқда. Уларнинг фикрича, Тай нафақат хитой тилини яхши билади, балки музокара олиб бориш тажрибасига ҳам эга. Бундан ташқари, Тай етти йил давомида АҚШ Савдо ваколатхонасида юрист бўлиб ишлаган ва Хитой билан савдо шартномалари масаласида фаолият олиб борган. 

Қайд этилишича, агар Тай номзоди маъқулланса, у келиб чиқиши осиёлик бўлган америкалик сифатида бу лавозимга киришадиган илк "рангли аёл" бўлади.

Маълумот ўрнида, АҚШда Президент сайлови жорий йилнинг 3 ноябрь куни бўлиб ўтди. Ғолиб ҳали расман эълон қилинмаган. АҚШ етакчи оммавий ахборот воситаларининг ҳисоб-китобларига кўра, Жо Байден сайловда ғолиб чиққан. Унинг ўзи ҳам Президентлик сайловларидаги ғалабасини эълон қилди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЖО БАЙДЕН КЭТРИН ТАЙ

Баҳолаганлар

318

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг