Трамп қандай шароитда истеъфога чиқишини айтди

Олам

image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп агар Сайловчилар коллегияси демократлардан номзод Жо Байденга овоз берса, истеъфога чиқишга ваъда берди. Бу ҳақда "Reuters" хабар берган.

"Албатта, сиз буни аллақачон биласиз", деган Трамп шу билан боғлиқ саволга жавобан. 

Бироқ, унинг таъкидлашича, сайловчилар Байденга овоз беришса, "хато қилишади". 

Бундан ташқари, Трамп ўзи учун мағлубиятни тан олиш қийин бўлишини қўшимча қилган.

Маълумот учун, Байденни яна иккита штат ғолиб сифатида тан олган, яъни Невада штатида сайлов натижалари Олий суд томонидан тасдиқланган, Пенсильвания штати раҳбари Том Вулфнинг шахсан ўзи эса Байден штатдаги сайловларда ғолиб бўлганини айтган. 

Аризона, Висконсин ва Жоржия штатларида эса ҳали натижалар эълон қилинмаган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

БАЙДЕН ТРАМП САЙЛОВЛАР

Баҳолаганлар

373

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг