Трампнинг адвокати Жулианида коронавирус аниқланди

Олам 1188
image

АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг адвокати Рудольф Жулианининг коронавирусга топширган тестида мусбат натижа қайд этилди. Бу ҳақда Оқ уй раҳбари Twitter саҳифасида маълум қилган. 

Сиёсатчи аввал Нью-Йорк мэри бўлиб ишлаган Жулианини “АҚШ тарихидаги энг коррупциявий сайловларни фош этиш” ишлари билан шуғулланаётганини таъкидлаган.

Президент, шунингдек, коронавирус инфекциясини “Хитойдан келган вирус” деб номлаган. 

Трамп Жулианига тезроқ соғайишини тилаган ва республикачилар президент сайловидан кейинги суд жараёнларини давом эттиришини қўшимча қилган.

Эслатиб ўтамиз, октябрь ойининг бошида Дональд Трамп ва унинг рафиқаси Мелания Трампда ҳам коронавирус аниқланган эди

Ноябрь ойи охирларида эса Дональд Трампнинг катта ўғли кичик Дональд Трамп коронавирусга чалингани ҳақида маълумот берилган.

Маълумот ўрнида, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 14,8 миллиондан ошган. 282 мингдан кўп киши вафот этган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 17
Рейтинг: 3.2
Теглар
t
×