Хитой Трампга жавоб қайтарди
Олам
−
11 Декабрь 2020
11996АҚШ дунёдаги мамлакатлар ўртасида коронавируснинг ҳақиқий ва энг йирик манбасига айланди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Хуа Чуньин АҚШ Президенти Дональд Трампнинг коронавирусни “Хитой вируси” деганига жавобан шундай деди.
“АҚШ аҳолиси дунёдаги аҳолининг 4,2 фоизини ташкил қилади, аммо коронавирус юқтирганлар сони дунё бўйича тасдиқланган ташхисларнинг 22,2 фоизини эгалламоқда. АҚШда ҳар бир миллион одам учун ўлим дунёнинг қолган қисмига қараганда деярли беш баравар кўпдир. Ҳозир АҚШ ҳақиқий ва энг катта “вирус манбаи”га айланганини ҳамма кўриши мумкин”, деган Хуа Чуньин.
Унинг сўзларига кўра, баъзи тадқиқотлар коронавирус Хитойда пайдо бўлишидан олдин бошқа мамлакатларда тарқалганини кўрсатган.
“Биз америкалик сиёсатчиларга фактлар ва илм-фанга ҳурмат кўрсатиб, сиёсий манипуляцияни тўхтатишни маслаҳат берамиз”, деган Хитой ТИВ вакили.
Маълумот учун, АҚШ Президенти Дональд Трамп адвокати Рудольф Жулианида коронавирус аниқланганда ҳам, коронавирусни “Хитой вируси” деб атаганди.
Сўнгги маълумотларга кўра, АҚШда коронавирусга чалинганларнинг умумий сони 15,7 миллиондан ошган. 293 мингдан кўп киши вафот этган. Иккала кўрсаткич бўйича ҳам АҚШ дунёда биринчи ўринда туради.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15