Трамп АҚШда матбуот эркинлиги йўқлигини айтди
Олам
−
30 Ноябрь 2020
3436АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трамп мамлакатда матбуот эркинлиги йўқлигини маълум қилди. У бу ҳақда "Fox News" телеканалига берган интервьюсида айтган.
Трампнинг фикрига кўра, АҚШдаги оммавий ахборот воситалари зулм учун ишлатилади.
Шунингдек, Трамп жорий йилда бўлиб ўтган президентлик сайловларидаги "катта фирибгарликлар" ҳақида гапирган.
"ОАВ бу ҳақда гапиришни истамайди. Бизнинг мамлакатда матбуот эркинлиги йўқ. Бизда матбуот билан зулм қилиш бор. Биласизми, агар ҳеч ким жанжал ҳақида хабар бермаса, унинг ўзи ҳам мавжуд бўлмайди", деган Трамп.
Эслатиб ўтамиз, Дональд Трамп сайланган Президент Жозеф Байденнинг инаугурация маросими вақтида 2024 йилдаги президентлик сайловларида қатнашишини эълон қилиши мумкин.
Маълумот учун, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.
LiveБарчаси