Дональд Трамп ва унинг рафиқаси коронавирусга чалинди

Олам 13113
image

АҚШ Президенти Дональд Трамп коронавирусга чалинди. Бу ҳақда у ўзининг Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

Трамнинг маълум қилишича, АҚШ Биринчи хоними Мелания Трампда ҳам коронавирус тести мусбат натижа берган.

“Мелания ва менда бугун кечаси COVID-19 га ўтказилган тест мусбат натижа берди. Биз зудлик билан карантинга кириб, даволанишни бошлаймиз. Биз буни биргаликда енгамиз”, деган Трамп.

Аввалроқ, Дональд Трампнинг энг яқин ёрдамчиси Хоуп Хиксда коронавирус аниқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 494
Рейтинг: 3
t
×