Байден Президентлигининг дастлабки 100 кунида нималар қилмоқчи?
Олам
−
25 Ноябрь 2020
6113АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден Президентликка киришганидан сўнг ишни нималардан бошлашини маълум қилди. Бу ҳақда NBC хабар берган.
Байден ўзининг раҳбарлигидаги дастлабки 100 кунни миграция ислоҳоти ва коронавирусга қарши курашга бағишлашни режалаштирган.
"Мен Сенатга муҳожирлар тўғрисидаги қонунни юбораман, бу 11 миллион ҳужжатсиз одамларга фуқароликни қабул қилиш "эшигини очади", деган Жо Байден.
Шунингдек, Байден АҚШнинг амалдаги Президенти Дональд Трампнинг баъзи фармонларини иқлим ва инсон саломатлигига зарар етказган деб ҳисоблайди. У Трампнинг бир қатор шу каби ишларини ҳам бекор қилишини айтган.
Улардан бири метан ҳақидаги қарор бўлишини маълум қилган Байден айнан қайси қарорларни бекор қилишини очиқламаган.
Аввалроқ, Байден унинг ҳукмронлиги мамлакатнинг собиқ Президенти Барак Обаманинг “учинчи даври” бўлмаслигига ишонтиргани айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ўз маъмурияти ва штабига ҳокимиятни сайланган Президент Жо Байденга топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма берган.
LiveБарчаси