Байден ўзининг маъмурияти бутунлай бошқача бўлишини айтди
Олам
−
25 Ноябрь 2020
3831АҚШдаги президентлик сайловларида ғалаба қозонганини эълон қилган Жо Байден унинг ҳукмронлиги мамлакатнинг собиқ Президенти Барак Обаманинг “учинчи даври” бўлмаслигига ишонтирди. Бу ҳақда у NBC телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтган.
“Бу Обаманинг учинчи даври бўлмайди. Биз Обама-Байден маъмуриятига эмас, бутунлай бошқа дунёга дуч келмоқдамиз”, деган сиёсатчи.
Байден, шунингдек, амалдаги Президент Дональд Трамп “манзарани ўзгартирди”, деб ҳисоблайди.
Унга кўра, Трампнинг “Америка биринчи”, деган шиори мамлакатни “ёлғизланиб” қолишига олиб келди.
Эслатиб ўтамиз, Трамп ўз маъмурияти ва штабига ҳокимиятни сайланган Президент Жо Байденга топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма берган.
Маълумот ўрнида, Байден Американинг 44-Президенти Барак Обама маъмуриятида вице-президент бўлган.
LiveБарчаси