Трамп ҳокимиятни топширишга кўрсатма берди
Олам
−
24 Ноябрь 2020
10481АҚШ Президенти Дональд Трамп ҳокимиятни топшириш жараёнини бошлашга кўрсатма берди. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида ёзган.
У Умумий хизматлар маъмуриятига (GSA) ва ўзининг жамоасига ҳокимиятни Демократик партия вакили Жо Байденга топшириш учун “керакли ишларни бошлашини” айтган.
“Мен Эмили Мёрфига (АҚШ Умумий хизматлар маъмурияти – General Services Administration) садоқати учун миннатдорлик билдирмоқчиман. У охирги вақтларга таъқиб, таҳдид ва ҳақоратлар гирдобида қолди. У ва оиласига, шунингдек, хизмат ходимларига ёмонлик қилишларини истамайман.
Бизнинг ишлар ёмон кетмаяпти ва шу руҳда давом этяпмиз, курашишимиз керак. Биз ғолиб бўлишимизга ишонаман. Шу билан бирга, мамлакат манфаати учун Эмелига дастлабки протоколлар бўйича керакли ишларни бошлашини айтмоқчиман (ҳукуматни топшириш масаласи назарда тутилмоқда). Ўз жамоамга ҳам шундай қилишни кўрсатма бердим”, деган Трамп.
Сайланган Президент Жо Байденнинг штаби ҳокимиятни топширишнинг расмий жараёни бошланганини маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. Дастлабки маълумотларга кўра Демократик партиядан номзод Байден ғалаба қозониш учун етарлича электорат тўплаган.
Трамп ҳам ўз ўрнида ғалаба қозонганига шубҳа қилмаяпти. У ўзининг ҳақлигини суд орқали исботламоқчи.
LiveБарчаси