Байден Пентагонга қора танли раҳбар тайинламоқчи

Олам

image

АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден мамлакат Мудофаа вазири (Пентагон раҳбари) лавозимига қора танли раҳбар тайинлаш ҳақида ўйлаяпти. Бу ҳақда "Axios" портали вазиятдан хабардор манбаларга асосланиб хабар берган.

Нашрга кўра, ушбу лавозимга етакчи номзод истеъфодаги тўрт юлдузли генерал Ллойд Остин ҳисобланади. Агар у тайинланса, биринчи қора танли Мудофаа вазири бўлади. 

Таъкидланишича, Остин 2016 йилгача АҚШ Марказий қўмондонлигини бошқарган.

Маълумот ўрнида, Пентагон Жо Байденга ҳокимиятни топшириш пайтида уни қўллаб-қувватлашини маълум қилган. Мудофаа департаменти зудлик билан Байден бошчилигидаги АҚШнинг янги маъмуриятига ҳокимиятни ўтказиш жараёни доирасида чора-тадбирларни амалга оширишни бошлашларини айтган.

Эслатиб ўтамиз, АҚШда 3 ноябрь куни президентлик сайловлари бўлиб ўтди. АҚШ Президенти номини эълон қиладиган Сайловчилар коллегияси йиғилиши 14 декабрь куни ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

БАЙДЕН ОСТИН ПЕНТАГОН

Баҳолаганлар

138

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг