Сиёсатчилар эмас, 16 ёшли қиз “Йил одами” деб топилди

Олам

image

Швециялик ёш экофаол, иқлим ҳимоячиси Грета Тунберг Американинг “Time” журнали версиясига кўра “Йил одами” унвони соҳиби бўлди.

“Бу йил у сайёра олдида турган энг катта муаммо ҳақида ҳаммадан баландроқ гапирди”, дейди “Time” бош муҳаррири Эдвард Фельзенталь.

“Йил одами” унвонига даъвогарлар рўйхатига Тунбергдан ташқари АҚШ Президенти Дональд Трамп, АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Нэнси Пелоси, Дональд Трампга қарши импичмент жараёнини қўзғаган Марказий разведка бошқармасининг махфий ходими киритилган эди. Анъанага кўра, унвон соҳиби NBC телеканалининг Today дастурида эълон қилинади.

Маълумот учун, 16 ёшли Тунберг дунёда экофаол ва глобал исишга бефарқ бўлмаган минглаб ёшларни бирлаштирган “Иқлим учун мактаб намойиши” ҳаракатининг норасмий етакчиси ҳисобланади. 2019 йилда унинг номзоди “Нобель” мукофоти учун кўрсатилди.

Жорий йилнинг 23 сентябрь куни БМТ минбарида туриб дунё етакчиларини болалигининг ўғирланишида айблади ва сиёсатчиларни иккиюзламачи деб атади.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Консулхонасида ўлдирилган журналист ЖАмол Қошиқчи “Йил одами” деб топилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Грета Тунберг Йил одами Time

Баҳолаганлар

211

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг