“Time” 2020 йилни тарихдаги энг ёмон йил деб эълон қилди

Олам

image

Американинг “Time” журнали 2020 йилни ҳозирги авлод учун дунё тарихидаги энг ёмон йил деб эълон қилди.

Нашрнинг янги сони муқовасида 2020 рақами ва унинг устига қизилда крест чизиб қўйилган. Пастда эса шундай ёзилган: “Энг ёмон йил”.

Шу номли мақолани америкалик кинотанқидчи Стефани Зачарек ёзган. Унинг сўзларига кўра, сайёра аҳолисининг катта қисми аввал бу даражадаги “даҳшатли йил” билан тўқнаш келмаган.

“Кўпчилигимиз табиатга қанчалик хиёнат қилганимизни тасдиқловчи табиий офатлар, хаёлотга асосланган танловлар ва эҳтимол кўршапалакдан келиб чиққан ҳамда сайёрадаги барча одамларнинг ҳаётини ўзгартириб, 1,5 миллионга яқин одамнинг ўлимига сабаб бўлган вирусга тайёрлаан олмадик”, деган Зачарек.

Шу билан бирга, муаллиф АҚШ ва бутун дунё тарихида 2020 йилданда ёмонроқ вақтлар бўлганини таъкидлаган. Бироқ бу узоқ ўтмишда бўлган ва тириклардан камчилик жаҳон урушлари йиллари, 1918 йилдаги пандемия ва Буюк депрессия йилларини эслайди.


Мақола муаллифи

Теглар

Time

Баҳолаганлар

119

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг