Тихановская раҳмат айтиш учун АҚШга боради

Олам 6560
image

Беларусь Республкасида собиқ президентликка номзод Светлана Тихановская АҚШнинг ҳозирги маъмуриятига кўмак учун миннатдорлик билдириш мақсадида Вашингтонга боришини айтди. 

“Умид қиламанки, инаугурация ҳафтасида Вашингтонга ҳозирги маъмуриятга Беларусь халқига ёрдам беришда кўрсатган хизматлари учун шахсан миннатдорлик билдириш учун бораман. Шу билан бирга, янги маъмурият билан демократияга ўтишни осонлаштириш учун мустаҳкам алоқалар ўрнатишга умид қиламан”, деб ёзган у “Washington Post”да чоп этилган мақоласида.

Ноябрь ойида АҚШ Вакиллар палатаси АҚШ Президентига Беларусь Марказий сайлов комиссияси аъзолари ва Америкада оммавий ахборот воситаларига босим ўтказишда жавобгар деб ҳисобланган расмийларнинг киришини чеклаш ҳуқуқини берувчи қонун лойиҳасини қўллаб-қувватлади. Конгресс веб-сайтида ёзилишича, қонун лойиҳаси Беларусга ёрдам бериш имкониятларини ҳам кенгайтиради ва интернет цензурасига қарши кураш, аёллар ва сиёсий қочқинларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.

Агар қонун лойиҳаси маъқулланса, АҚШ Президенти Беларусь Марказий сайлов комиссиясининг аъзоси бўлган ҳар қандай чет эл фуқароси, мустақил оммавий ахборот воситаларига қарши ҳаракатларга алоқадор бўлган ҳукумат амалдори, мамлакатнинг расмий вакили ёки ОАВга қарши ҳаракатларда, қонун бузилишида фаол иштирок этган Россия фуқаросининг ҳам визасини тўсиб қўйиши мумкин.

Аввалроқ, президент сайловлари натижаларига рози бўлмаган Беларусь мухолифати вакиллари ҳокимият транзити бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш тузилганлигини эълон қилди. Мухолифат собиқ номзод Светлана Тихановскаяни Президент этиб сайланган деб ҳисоблайди ва мамлакатда янги сайловлар ўтказилиши, шунингдек амалдаги ҳокимият билан музокаралар олиб боришни талаб қилмоқда. Беларусь Бош прокуратураси ҳокимиятни эгаллаб олишга чақириқлар бўйича жиноий иш қўзғатган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Светлана Тихановская АҚШнинг сайланган Президенти Жо Байден билан учрашишини эълон қилганди.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 160
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×