Лукашенко Тихановская давлатдан қарзлигини маълум қилди

Олам

image

Беларусь мухолифати етакчиси Светлана Тихановскаянинг давлат корхонасидан 15 минг доллар қарзи бор. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко маълум қилди. 

“Озгина қарзи бор. Бу ҳолатда гап пулда эмас”, деган Лукашенко телебошловчи Владимир Соловьёвга берган интервьюсида. 

Унинг аниқлик киритишича, гап 15 минг доллар ҳақида кетмоқда. Тихановская уларни қайтариб бермоқчими, деган саволга Лукашенко “у билан ҳеч қандай алоқамиз йўқ”, деб жавоб берган. 

“Почта орқали қайтариш мумкин эди, айниқса пуллар хусусий корхоналардан эмас, давлат корхоналаридан. Бизда унинг пулни олганини тасдиқлаш учун ҳамма нарса бор. Шунинг учун у бу масалада жим туриш яхшироқ эканини тушунади. Мен бу масалани кўтармайман, лекин у ҳам жим”, дея қўшимча қилган Лукашенко. 

Маълумот ўрнида, 2020 йил 9 август куни Беларусда бўлиб ўтган, Лукашенко олтинчи бор ғалаба қозонган президентлик сайловларидан сўнг мамлакатда мухолифатнинг оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди. Мухолифат Тихановскаяни президентлик сайловларида ғолиб деб ҳисоблайди. Литвага жўнаб кетган Тихановская қатор жиноий ишлар бўйича айбланувчи бўлиб, террорчилик фаолиятига алоқадор шахслар рўйхатига киритилган. Минск уни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда, бироқ Вильнюс рад жавобини берган. Лукашенко бир неча бор Ғарбни Республикадаги вазиятга тўғридан-тўғри аралашишда айблаб, тартибсизликларни АҚШ бошқараётганини, европаликлар эса улар билан “биргаликда ўйнаётганини” таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Лукашенко Тихановская

Баҳолаганлар

159

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг