Термиз шаҳри кириб-чиқиш учун ёпилди

Жамият 7146
image

Сурхондарё вилоятининг маркази Термиз шаҳри кириб-чиқиш учун ёпилди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Тўра Боболов аҳолига йўллаган мурожаати вақтида маълум қилди.

“Кузатилаётган эпидемик вазиятни ҳисобга олиб, биз бугундан Термиз шаҳрига кириб-чиқишни тўхтатдик ва бир қатор юмшатишларни бекор қилдик”, деди Тўра Боболов.

Ҳокимнинг таъкидлашича, Термиз шаҳри фуқаролари, тадбиркорлари бундан тўғри хулоса чиқариб, карантин талабларига риоя этиши лозим. 

Шу билан бирга, эпидемик вазият муракаб бўлган Термиз, Денов, Музработ, Шўрчи, Қумқўрғон ва Бойсун туманларида ҳам карантин талаблари кучайтирилади..

“Воҳадошларимиздан зарур бўлмаган ҳолатларда кўчага чиқмасликларини, жуда зарурият туғилганда карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ниқоб тақиб чиқишларини, шифокорлар тавсиясига кўра юз-қўлларини гигиена воситаларида доимий тозалаб туришларини илтимос қиламан.

Агар оила аъзоларингиздан кимнингдир ҳарорати кескин ошадиган ёки соғлиғида бошқа бирор ўзгариш бўлса зудлик билан тиббиёт ходимларига мурожаат қилинг.

“Ўтиб кетади”, деб мустақил даволанишга уринманг! Касаллик қанча эрта аниқланса, унинг олдини олиш ҳам осон кечади”, деди ҳоким.

Эслатиб ўтамиз, Сурхондарёда тўй ўтказиш қоидалари бузилиши натижасида 250 нафардан ортиқ одам карантинга олинган.

Маълумот учун, бугун, 17 июнь куни Сурхондарёда коронавирус билан боғлиқ 6 та ҳолат қайд этилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 223
Рейтинг: 2.9
t
×