Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5,5 мингдан ошди
Жамият
−
17 Июнь 2020
7828Бугун, 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 нафарга ошиб, 5561 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1446 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь