Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 5,5 мингдан ошди
−
17 June 2020 11136 1 minute
Бугун, 17 июнь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 68 нафарга ошиб, 5561 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Янги касалланиш ҳолатларининг 62 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 6 нафари Сурхондарё вилоятида (шундан 4 нафари коронавирусга чалинганлар билан мулоқотда бўлиб карантинга олинган, 2 нафари аҳоли орасида) аниқланган.
Айни пайтда Ўзбекистонда 4096 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (73 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 1446 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 13 нафари оғир аҳволда.
Live
AllBAAdagi YTHda 14 kishi halok bo'ldi
13 November
Eronda raketa uchirish qurilmasiga zarba berildi
13 November