Сурхондарёда қоидаларга зид ўтказилган тўй туфайли юзлаб одам карантинга олинди

Жамият

image

Сурхондарё вилоятининг Музработ туманида карантин вақтида тўй ўтказиш қоидалари бузилиши натижасида 250 нафардан ортиқ одам карантинга олинди. Бу ҳақда вилояти ҳокими Тўра Боболов Сурхондарё аҳолисига йўллаган мурожаатида айтиб ўтди.

“Минг афсуски, вилоятдаги айрим раҳбар ва ходимларнинг, фуқароларимизнинг карантин қоидаларига қатъий риоя қилишдаги эътиборсизлиги коронавирус инфекцияси билан боғлиқ эпидемиологик вазиятнинг кескинлашувига сабаб бўлмоқда.

Мисол учун, вилоят ташкилотларининг бирида карантин қоидаларига риоя этилмаганлиги, яъни ходимларнинг ишга келишида термометрия қилинмаганлиги, антисептик воситаларидан фойдаланилмаганлиги, 2 метрлик ижтимоий масофа сақланмаганлиги, ниқоб тақиш ва дезинфекция ишлари амалга оширилмаганлиги натижасида Тошкент шаҳрида хизмат сафарида бўлиб қайтган бемор ходим ишга чиқиб, ҳамкасабларига коронавирус инфекциясининг юқишига сабабчи бўлган”, дейди Тўра Боболов.

Бунинг натижасида ушбу бемор билан мулоқотда бўлган 300 нафардан ортиқ фуқаро бугунги кунда карантинга олиниб, 9 нафарининг ушбу касалликка чалинганлиги тасдиқланган. Яна бир нечта фуқарода ушбу касаллик гумон қилинмоқда.

Шунингдек, тўй ва маракаларнинг белгиланган талаблар бўйича ўтказилмаганлиги натижасида ҳам кўплаб фуқаролар карантинга олинмоқда. Хусусан, Музработ туманида ўтказилган тўйда белгиланган карантин қоидаларига амал қилинмаганлиги натижасида 250 дан ортиқ фуқоро карантинга олинди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сурхондарё Коронавирус Ўзбекистонда

Баҳолаганлар

337

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made