Тель-Авивдаги элчихона Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат қилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Тель-Авивдаги элчихонаси Исроилда бўлиб турган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Ушбу мурожаат элчихона сайтида келтирилган. 

“Вазиятнинг кескинлашгани муносабати билан Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси Консуллик бўлими Ўзбекистон фуқароларига Исроилдаги барча зарур эҳтиёт чораларини кўришни, хавфсиз жойларда бўлишни ва расмий органлар хабардор қилинмагунча у ерни тарк этмасликни қатъий тавсия қилади”, дейилади мурожаатда.

Фавқулодда вазиятларда қуйидаги рақамларга мурожаат қилиш мумкин: +972544851397, 03-672-2466.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 7 октябрь куни эрталаб Ғазо секторидан Исроил ҳудудига ракета ҳужуми бошланганди. Кейинчалик ҲАМАС ҳаракати Исроилга қарши “Ал-Ақсо тўфони” ҳарбий операцияси бошлаганини эълон қилди. Исроил Мудофаа кучлари эса бунга жавобан “Темир қиличлар” “аксилтеррор операцияси”ни бошлади. Шундан сўнг, Бош вазир Биньямин Нетаньяху исроилликларга мурожаат билан чиқиб, мамлакатда содир бўлаётган воқеалар ҳарбий операция эмас, балки тўлақонли уруш эканини айтди. 


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонликлар Исроил Тель-Авив

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг