Танзила Норбоева портлашдан жабрланганларга ҳамдардлик билдирди

Жамият

image

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сергели туманидаги омборхонада содир бўлган портлаш оқибатида зарар кўрган ўзбекистонликларга парламент юқори палатаси номидан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда у бугун, 29 сентябрь куни Олий Мажлис Сенатининг 45-ялпи мажлиси ўз ишини бошлаши олдидан сўз очди. 

Норбоева Президентнинг топшириғига биноан ҳолат бўйича Ҳукумат комиссияси иш бошлагани, ҳозирда комиссия ҳолат сабабларини ўрганиш ва талафотларни бартараф этиш, жумладан жабрланганларга ҳар тарафлама ёрдам кўрсатиш бўйича чора кўраётганини айтган. 

“Ишонамизки, тез фурсатларда ҳодиса оқибатлари тўлиқ бартараф этилади. Фурсатдан фойдаланиб, бундай оғир дамларда матонат кўрсатаётган қутқарувчилар – ҳарбийлар (ФВВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия ходимлари ), шифокорлар, қолаверса, жабрланганларга беминнат ёрдам қўлини чўзаётган фидойи ҳамюртларимизга ҳамда волонтёрлик ҳаракатига барча сенаторлар номидан миннатдорчилик билдирамиз”, деган Сенати раиси.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги "Қурувчилар" даҳасида "Inter Logistics" МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди. Оқибатда ҳудуддаги 26 та кўп қаватли уйнинг 592 та хонадони ҳамда 8 та хизмат кўрсатиш шохобчаси, 1 та мактаб ва 2 та МТТ биноларининг фасад қисми ҳамда дераза-ромларига зарар етди.

Шунингдек, портлашда 163 нафар фуқаро жабрланди ва ҳодиса оқибатида 2006 йилда туғилган бир нафар ўсмир воқеа жойида вафот этди.  
Фавқулодда ҳолат оқибатларини бартараф этишга Миллий гвардия отрядлари жалб этилди ва воқеа жойига Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов ва Бош вазир Абдулла Арипов етиб бориб, ҳолатни назоратга олди. Шаҳар ҳокими етказилган моддий зарар қоплаб берилишини маълум қилди.

Кечга бориб, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева портлашдан жабрланганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Сенат Сергелидаги портлаш

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг