Танганинг иккинчи томони. Европада газ нархи “осмонга чиқди”

Олам

image

Бугун, 28 февраль куни Европада газ нархи Россияга қарши киритилган қаттиқ санкциялар фонида кескин кўтарилди. Эрта савдонинг юқори чўққисида, апрель ойида етказиб бериш билан Нидерландиядаги TTF марказидаги нарх 1 МВт/соат учун 126,9 еврога етди - бу Лондон ICE биржаси маълумотларига кўра, олдинги ёпилиш нархидан 36,23 фоизга кўп.

Тошкент вақти билан соат 12:50да газ нархи 1 МВт/соат учун 107 еврони ташкил қилган. Савдо бошланганидан бери нархларнинг ошиши 15,19 фоизни ташкил этган.

Дам олиш кунларида Россияга қарши жорий қилинган санкцияларнинг янги пакети энергия тақчиллиги юзага келиши эҳтимолини кучайтирган, деб ёзади “Bloomberg”. Гарчи санкциялар энергия таъминотига таъсир қилмаса-да, тез орада яна санкциялар қўлланилишидан хавотир бор, деган агентлик.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ, ЕИ ва бошқа давлатлар Россия Украинага ҳужум бошлагач, унга нисбатан мисли кўрилмаган санкцияларни қўллади, улар қаторида баъзи банкларни SWIFT тизимидан узиб қўйиш, шунингдек, Россия Марказий банкига қарши санкцияларни келтириш мумкин.

Россиянинг Украинага босқини

Жорий йилнинг 21 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Кремлда Украина шарқидаги ўзини мустақил деб эълон қилган Луганск халқ республикаси (ЛХР) ва Донецк халқ республикасини (ДХР) тан олиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Кейинроқ РФ республикаларни шу номдаги вилоятлар чегарадаги тан олганини таъкидлаб, Украинага қарши уруш хавфини ошириб юборди.

Путиннинг фавқулодда қарори ортидан АҚШ, ЕИ, Канада, Австралия, Буюк Британия ва Япония расмийлари ҳам Россияга қарши санкциялар киритди.

24 февраль куни Россия Президенти Владимир Путин Украина шарқида Донбассда рус ҳарбийлари "махсус ҳарбий операция" бошлаганини эълон қилди ва рус қўшинлари Украинага ҳужум бошлади. Путин бу ҳаракатини Украина шарқидаги россияпараст сепаратист кучлар раҳбарлари шундай сўров юборгани билан оқлади.

Бунинг ортидан Зеленский Россия фуқароларига рус тилида мурожаат қилиб, украинларга “на совуқ, на иссиқ, на гибрид уруш керак эмас”лигини, украинлар ҳужумчиларни кутиб олишга тайёрлигини билдирди. Кўп ўтмай Президент Россия билан дипломатик алоқани узди.

Рус қўшинлари дастлаб Киев ва Харьковга ракета ҳужуми уюштирди. Президент Зеленский мамлакатда ҳарбий ҳолат эълон қилди. Шунингдек, расмий идора рус қўшинлари Харьков ва Одесса вилоятига кириб борганини билдирди.

Ҳужум бошланганидан кўп ўтмай, ЛХР Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Виталий Киселев Счастье ва Станица шаҳарчалари ЛХР назоратига ўтганини эълон қилди.

Украинага ҳужум бошланиши Россия иқтисодига оғир зарба берди. Рус компаниялари акциялари кескин арзонлашди, Москва биржасида савдолар мислсиз даражада пасайиш билан ўтди. Газпром, ЛУКОЙЛ ва бошқа йирик компаниялар йўқотишларга учради.

25 февраль куни Зеленский Украинада умумий ҳарбий сафарбарлик эълон қилди. Армияга чақирув мамлакатнинг қатор вилоят ва шаҳарларида амалга оширилиши белгиланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг