Талабалар стипендияси бўйича янги қарор қабул қилинади
Жамият
−
10 Январь 2020
20340Ўзбекистонда олий таълим муассасаларида ўқувчи талабаларга стипендия тайинлаш бўйича янги қарор қабул қилинади. Ҳозирда қарор ишлаб чиқилган ва лойиҳа устида муҳокамалар давом этяпти. Бу ҳақда Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.
“Бугун Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов билан талабаларга стипендия тайинлаш тартиби бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини муҳокама қилдик.
Кўпчилик талабаларнинг мурожаатларини инобатга олган ҳолда мен томонимдан билдирилган таклифлар ҳам лойиҳада акс эттирилиб, ушбу қарор қабул қилиниши билан аълочи, фаол, беш баҳога ўқиётганлар илгаригидек юқори, тўртга ўқиётганлар эса ўз номи билан тўртлик, уч баҳога ўқиганлар эса учлик стипендия олиши кутилмоқда.
Оддий айтганда, ҳар ким ўз интилиши ва изланишига қараб стипендия олади.
Лойиҳада яна бир қатор яхши янгиликлар бор. Яхшиси тез кунларда қабул қилингач, билиб оламиз.
Насиб бўлса ҳужжат тез кунларда қабул қилинади”, деган депутат ижтимоий саҳифасида.
Эслатиб ўтамиз, 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб талабаларнинг баҳога қараб табақалаштирилган стипендия олиш тартиби бекор қилинганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь