3 млн сўм стипендия: 2027 йилдан олийгоҳларда резидентура бепул бўлади
Wellness
−
12:44 1087 1 minute
Ўзбекистонда 2027 йилдан олийгоҳларда тор соҳа мутахассислиги бўйича ўқиш – резидентура бепул бўлади. Талабаларга 3 миллион сўм стипендия тўланади. Бу ҳақда бугун, 27 октябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Кўксарой қароргоҳида соғлиқни сақлаш ва фармацевтика соҳаси ходимлари билан учрашувда маълум қилди.
Қайд этилишича, йўналишга қараб резидентура икки йилдан беш йилгача давом этади. Оилавий шифокорлик бўйича ўқиш икки йил, жарроҳлик бўйича эса беш йил бўлади.
Олийгоҳларга клиникалар боғланиб, “университет клиникаси” тизими жорий этилган. Энди тиббиётдаги илмий тадқиқотларнинг 80 фоизи олийгоҳлар клиникасида бўлиши кераклиги кўрсатиб ўтилган.
Тадқиқотларда ташхис аниқлигини ошириш, даволаш самарасини яхшилаш ва асоратларни камайтиришга эътибор қаратилади.
Кун саин тиббиётга янги технологиялар, замонавий диагностика ва даволаш усуллари кириб келмоқда.
“Тиббиёт ходимлари доим ўз устида ишлаши, янгиликлардан ортда қолмаслиги керак!” дейди Президент.
Шу боис, ходимлар малакасини оширишга хусусий сектор фаол жалб этилади. Тиббиёт ходимлари қаерда малака оширишни ўзлари мустақил танлайди.
Бирламчи бўғин ва туманлардаги ходимларнинг малака ошириш харажатлари тўлиқ қопланади. Мазкур харажатларни давлат ўз зиммасига олади.
Натижада туманларда ишлайдиган 130 минг тиббиёт ходимининг ҳар йили 100 миллиард сўм маблағи ўзида қолади.
Live
All26 October
26 October