Сурхон қўриқхонасидаги ёнғин ҳали ҳам ўчирилмадими? (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сурхондарё вилоятида жойлашган давлат қўриқхонасида ёнғин чиққани ва у деярли 9 соатдан кейин ўчирилгани ҳақида хабар берилганди. Ушбу қўриқхонадаги шох-шаббалар қолдиқларидан ҳали тутун чиқишда давом этмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди. 

Билдирилишича, Сурхон қўриқхонасида ёнғин жорий йилнинг 23 июль куни соат 15:52 да бошланган ва ўша пайтда вилоят ФВБга хабар келиб тушган. Ёнғин-қутқарув экипаж қутқарувчилари ва тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан ёнғин соат 22:25 да қуршаб олинган ҳамда 24 июлга ўтар кечаси соат 00:35 да ўчирилган.

Маълум қилинишича, айни вақтда эса ёнғин бартараф этилган ҳудуднинг айрим жойларида шох-шаббалар қолдиқларидан тутун чиқиши ҳолатлари кузатилмоқда. Ушбу ҳолат ёнғиннинг қайтадан рўй беришига олиб келмайди.

“Мазкур ҳолат Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва тегишли ташкилот ходимлари томонидан тўлиқ назоратга олинган. Айни дамда ёнғиннинг қайтадан рўй беришини олдини олиш мақсадида юқорида айтиб ўтилган ташкилотлар томонидан профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда”, дейилади хабарда. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида ҳам 2 гектар ердаги қуруқ ўт олов ичида қолгани ва у ёнғин ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари ҳамда тегишли ташкилотлар ходимлари томонидан деярли 6,5 соатда ўчирилгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Бўстонлиқ Сурхон қўриқхонаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг