Суриядаги террор ташкилотнинг ўзбекистонлик етакчиси ўлдирилди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2023
17626Суриядаги “Катибатул Имом ал-Бухорий” халқаро террорчилик ташкилотининг ўзбекистонлик етакчиси жанговар ҳаракатлар вақтида ўлдирилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 2009-2010 йилларда Сурхондарё вилоятининг Термиз шаҳрида “Жиҳодчилар жамоати”ни ташкил қилиб, унга бошчилик қилган ҳамда қидирувда бўлган Б.У. Суриядаги жанговар ҳаракатлар чоғида ҳалок бўлган.
2011 йилда жамоат аъзоларининг кўпчилиги ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинганидан сўнг, унинг бошқа аъзоларига нисбатан қидирув эълон қилинган. Ушбу воқеалар фонида Россияда сафарида бўлган “Термиз жамоати” аъзолари Туркияга қочиб кетган. 2013 йилнинг май ойида У.Б. Сурияда “Катибатул Имом ал-Бухорий” халқаро террорчилик ташкилотини тузган.
Унга нисбатан 2013 йил ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан Жиноят кодексининг 2442 -моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15