Сурия Россия билан Тартус порти бўйича келишувни бекор қилди

Олам

image

Суриянинг янги ўтиш даври ҳукумати Россия компанияси билан Тартус денгиз портини бошқариш бўйича келишувни бекор қилди. Бу ҳақда Тартус вилояти Божхона бошқармаси раҳбари Риёд Жуди “Al Watan” газетасига берган интервьюсида маълум қилди.

“Россия компанияси билан Тартус портига инвестиция киритиш бўйича келишув бекор қилинди. Порт фаолиятидан тушган барча даромадлар Сурия давлатининг манфаатлари йўлида ишлатилади,” деди Жуди.

У, шунингдек, келишув шартларига биноан модернизация қилинмаган ускуналарни тиклаш ишлари қайта бошланишини қўшимча қилган. Россиянинг Стройтрансгаз компанияси билан инвестиция шартномаси 2019 йилда 49 йил муддатга имзоланган эди. Сурия собиқ транспорт вазири Али Ҳамуднинг сўзларига кўра, ҳужжат портни бошқариш ва Россия томонидан 500 миллион доллардан ортиқ миқдорда модернизация учун инвестиция киритишни назарда тутган.

Маълумот учун, Тартус – Суриянинг катталиги бўйича иккинчи денгиз порти ҳисобланади. Унда Россия денгиз флотининг моддий-техник таъминот пункти жойлашган. 2024 йилнинг 12 декабрь куни Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богданов Сурияга янги ҳукумат келганидан кейин ҳам Россия ўз ҳарбий базаларини сақлаб қолишига умид билдиришини айтган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ марҳум отаси, собиқ президент Ҳофиз Асад билан бирга Москва билан яқин иттифоқ тузган Башар Асаднинг ҳокимиятдан четлатилиши Россия базалари – Латакиядаги Ҳмеймим авиабазаси ва Тартус ҳарбий-денгиз иншоотининг келажагини сўроқ остига қўйгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Сурия Тартус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг