Суперкомпьютер ЖЧ-2022 ғолибини тахмин қилди
Спорт
−
15 Декабрь 2022 6879 2 дақиқа
14 декабрь куни Қатарда Жаҳон чемпионатининг иккинчи ярим финалида Франция терма жамоаси Марокашни мағлуб этди (2:0). "Five Thirty Eight" суперкомпьютери жаҳон чемпионлиги учун курашадиган икки жамоанинг имкониятларини баҳолади.
"Soccer Power Index" деб аталадиган кўрсаткичга асосланадиган компьютер ЖЧ финалида Аргентинанинг имкониятларини юқори баҳоламоқда.
1. Аргентина – 53%
Жанубий Америка терма жамоаси ва жамоа юлдузи Лионель Месси турнирни муваффақиятсиз бошлади, Марадона ватандошлари гуруҳ босқичининг биринчи учрашувида Саудия Арабистонига сенсацион тарзда мағлуб бўлди (1:2). Бироқ кейинги ўйинларда Лионель Скалони шогирдари бир хил 2:0 ҳисобида иккита ғалабага эришиб, (Мексика ва Польша жамоалари мағлуб бўлган) 1-ўринда 1/8 финалга чиқди. Плей-оффнинг биринчи босқичида Аргентина терма жамоаси Австралияни 2:1 ҳисобида мағлуб этди, чорак финалда драматик ўйинда Нидерландия жамоасидан 2:2 (4:3 пен.) устун келди, ярим финалда эса Хорватия билан ўйинда жамоа айтарли муаммога дуч келмади. Ҳозирда терма сардори Мессининг ҳисобида 6 та ўйинда киритилган 5 та гол бор.
2. Франция – 47%
Амалдаги жаҳон чемпионлари мусобақани Австралия терма жамоасини мағлуб этишдан бошлади – 4:1, гуруҳ босқичининг 2-турида Дешам шогирдлари Данияни мағлуб этди (2:1) ва муддатидан аввал плей-оффга йўл олди. Тунисдан учралган мағлубият (0:1) французларни гуруҳда иккинчи ўринга тушириб юбормади. 1/8 финалда Франция Польша терма жамоасини ишончли тарзда мағлуб этди – 3:1, чорак финалдаги қийин баҳсда эса Англия тўсиғидан ўтилди – 2:1, ярим финалда “Учранглилар” марокашликлардан кучлилик қилди – 2:0. Килиан Мбаппе ҳам Месси каби турнирда бешта гол урди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ суперкомпьютер ЖЧ-2022 нинг иккала ярим финал ўйини: Аргентина - Хорватия ва Франция – Марокаш ўйинлари натижаларини тахмин қилган эди ва суперкомпьютернинг тахмини ўзини оқлади.
Тақвим:
17 декабрь
20:00. Хорватия – Марокаш.
18 декабрь
20:00. Аргентина – Франция.
Live
БарчасиХовос туманида ҳоким алмашди
09 Декабрь