Мбаппе Ла Лигага йўл олиши мумкин, лекин “Реал”га эмас

Спорт

image

Франция ва ПСЖ терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппе келаси ёзда Испания чемпионатига йўл олиши мумкин. Бу ҳақда "Mundo Deportivo" нашри хабар берди.

Манбага кўра, 24 ёшли футболчининг трансферига "Барселона" қизиқиш билдирмоқда.

Молиявий қийинчиликларга қарамай, "кўк-анорранглилар" раҳбарияти келишувни расмийлаштириш учун бор кучини сарфлайди. 

Аввалроқ Мбаппега асосий даъвогар "Реал Мадрид" экани хабар қилинганди.

Килианнинг ПСЖ билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар тузилган. Унинг трансфер нархи 180 миллион евро.

Маълумот учун, Мбаппе 8 гол билан ЖЧ-2022нинг энг яхши тўпурари бўлди. Лига 1 нинг жорий мавсумида ҳужумчи 14 учрашувда 12 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Real Mbappe

Баҳолаганлар

1590

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг