“Реал” уч йиллик салбий сериясига барҳам берди

Спорт

image

"Реал Мадрид" сўнгги уч йил ичида биринчи марта Испания кубоги ўйинида гол ўтказиб юбормади. 

Карло Анчелотти шогирдлари мамлакат кубоги 1/16 финали доирасидаги ўйинда тўртинчи дивизион вакили "Касереньо"ни мағлуб этди (1:0). Учрашувдаги ягона гол мадридликлар жамоасининг бразилиялик вингери Родриго томонидан киритилди. 

Шу тариқа Мадрид клуби ушбу турнирда гол ўтказиб юборилган бешта ўйиндан иборат сериясини тўхтатди.

"Реал Мадрид" 2020 йил январь ойида "Сарагоса"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. Ўшанда испан клуби сўнгги бор кубок ўйинида дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолган.

"Реал" 38 очко билан Ла Лига турнир жадвалида 2-ўринда бормоқда. 1-поғонани "қаймоқранглилар" билан бир хил очко йиғган "Барселона" банд этган.

"Қироллик клуби" навбатдаги ўйинни 7 январь куни сафарда "Вилярреал"га қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Real Ispaniya

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг