Бускетс терма жамоа билан хайрлашди

Спорт

image

Испания терма жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс терма жамоадаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда футболчи ўз Instagram саҳифасида маълум қилди.

Бускетс 2009 йилнинг апрель ойида Испания терма жамоаси сафида дебют қилганди ва шундан сўнг у жамоа билан жаҳон ва Европа чемпионатларида ғолиб чиқди.

ЖЧ-2022да “қизил фурия” 1/8 финал босқичида Марокашдан пеналтилар cериясида мағлубиятга учраб, турнир билан хайрлашди.

Маълумот учун, Бускетснинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзида якунига етади.

Аввалроқ, 34 ёшли ярим ҳимоячи жорий мавсум якунида MLS'га кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди


Мақола муаллифи

Теглар

Ispaniya Buskets

Баҳолаганлар

22

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made