Қатарга келган мухлислар японлардан ўрнак олмоқда

Спорт

image

Қатарда бўлиб ўтаётган Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичи 3-туридан ўрин олган Япония ҳамда Испания терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунланганидан сўнг, Ар-Райян шаҳридаги “Халифа” стадионида турли терма жамоалар мухлислари чиқиндиларни тозалади. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берди.

Япония терма жамоаси 2 декабрь, пайшанба куни испанлар устидан 2:1 ҳисобида иродали тарзда ғалаба қозонди ва Жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўл олди. Терма жамоа мухлислари ўз ватандошларининг муваффақиятини нишонлаган бўлса, Мексика, Бразилия, Аргентина ва бошқа терма жамоалар мухлислари чиқинди қопларини стадиондан олиб чиқиб кетди. Бироз вақт ўтгач, бу жараёнга японлар ҳам қўшилди. Тозалик ишлари учун япониялик футбол мухлисларига ажратилган кўк пакетлардан фойдаланилди. 

Япония терма жамоаси “E” гуруҳида 6 очко билан 1-ўринни қўлга киритди. 1/8 финалда Япония Россия мезбонлик қилган Жаҳон чемпионати кумуш медали совриндори Хорватия, Испания терма жамоаси эса “F” гуруҳи ғолибига айланган Марокаш термаси билан тўқнаш келади. Учрашувлар  5 ва 6 декабрь кунлари ўтказилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Yaponiya Ispaniya

Баҳолаганлар

79

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг