Ўзбекистонлик икки боксчи жаҳон чемпиони бўлди. Бугун уларнинг сони яна ортиши мумкин

Спорт

image

Бугун, 26 ноябрь куни Испаниянинг Ла Нусия шаҳри мезбонлик қилаётган бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати баҳслари якунланади. 25 ноябрь кунги финал жангларида икки нафар Ўзбекистон вакили рингга кўтарилди.

Аёллар ўртасида -48 кгда Гулсевар Ғаниева ҳиндистонлик Бавна Шармага қарши жанг ўтказиб, ғалабага эришди ва жаҳон чемпиони деган фахрли номга сазовор бўлди.

Эркаклар ўртасида -57 кг вазн тоифасида Бахтиёр Асадов финалда мексикалик Эзекьел Кабрерани мағлуб этди ва мусобақанинг олтин медалига эга чиқди. 

Бугун яна 6 нафар Ўзбекистон вакили жаҳон чемпионлиги учун жанг қилади.

Ўзбекистонлик боксчиларнинг жанглари рўйхати: 

-67 кг: Жавоҳир Умматалиев – Нурбек Мурсал (Қозоғистон) (22:15 дан сўнг);

-71 кг: Фазлиддин Эркинбоев – Леванте Гемес (Венгрия) (22:45 дан сўнг);

-70 кг: Азиза Зокирова – Вероника Накота (Украина) (23:00 дан сўнг);

-75 кг: Тўрабек Хабибуллаев – Даулет Тулемиссов (Қозоғистон) (23:15 дан сўнг);

-80 кг: Раҳматилло Бойматов – Микита Засенок (Украина) (23:30 дан сўнг);

-81 кг: Олтиной Сотимбоева – Амбер Мосс (Англия) (00:10 дан сўнг).


Мақола муаллифи

Теглар

Boks Ispaniya

Баҳолаганлар

92

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг