Мората ва яна олти нафар испаниялик футболчи шамоллаб қолди

Спорт

image

Испания терма жамоаси ЖЧ-2022 гуруҳ босқичининг очилиш ўйинида оптимал таркиб билан майдонга туша олмаслиги мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар берди.

Қайд этилишича, "Қизил фурия"нинг етти нафар футболчиси кондиционерлардан нотўғри фойдалангани учун шамоллаб қолган. Беморлардан бири марказий ҳужумчи Алваро Мората бўлиб, у жамоанинг сўнгги машғулотини якунлай олмади.

Луис Энрике шогирдлари 23 ноябрь куни Коста-Рикага қарши Қатар мундиалидаги илк ўйинини ўтказади. Шунингдек, Испания Германия ва Япония терма жамоалари билан тўқнаш келади. Гуруҳда энг яхши натижа қайд этган икки жамоа турнирнинг плей-офф босқичига йўл олади.


Мақола муаллифи

Теглар

Ispaniya Morata

Баҳолаганлар

54

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг