Жинсий зўравонликда айбланган машҳур футболчи қамалди
Спорт
−
13 Ноябрь
10224Франциялик таниқли футболчи Виссам Бен-Йеддер жинсий тажовузда айбланиб, шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда “RMC Sport” хабар берди.
“Монако”нинг собиқ ҳужумчиси маст ҳолда машинада жинсий зўравонлик қилганликда айбланмоқда. Ниццада бўлиб ўтган судда прокурор 34 ёшли футболчини 2 йилу 6 ойга озодликдан маҳрум қилишни, жумладан 18 ойлик синов муддатини ҳам талаб қилди.
Суд Бен Йеддерни барча моддалар бўйича айбдор деб топди ва футболчини икки йиллик шартли қамоқ жазосига ҳукм қилди. Cобиқ форвард, шунингдек, жабрланувчига маънавий зарар учун 5000 евро товон пули ва 1500 евролик суд харажатларини қоплайди. Полиция буйруғига бўйсунмагани учун Бен Йеддер 6 ойга машина ҳайдаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди.
Қайд этиш жоиз, 2023 йил август ойида Бен Йеддер “жинсий зўравонлик”да айбланган эди. Кейин у дарҳол 900 минг евро гаров эвазига озод қилинди. Бундан ташқари, 27 декабрь куни футболчи собиқ рафиқасига таҳдид ва психологик зўравонлик айби билан судланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь