Зидан ҳали-бери терма постига кела олмаслиги мумкин
Спорт
−
23 Декабрь 2022
5685Франция футбол федерацияси Президенти Ноэль Ле Гре “уч ранглилар" бош мураббийи Дидье Дешам билан шартнома узайтирилиши ҳақида фикр билдирди.
“Дешам билан шартномани нега 2030 йилгача узайтирмаслигимиз керак. Биз аллақачон Евро-2024 ҳақида ўйлашни бошладик. Ўйлайманки, бу масалани тезда ҳал қиламиз. Агар у қолишни истамаса, унинг қарорига ҳурмат билан қараш керак. Аммо барча музокаралар йил охиригача якунланади”, дейди Ле Гре.
ОАВ анчадан буён терма мураббийлигига ЖЧ-2022дан сўнг Зинедин Зидан келиши ҳақида ёзаётганди, бироқ Франция футбол федерациясининг Дешамга билдираётган ишончи Зиданни ҳали анча сабр қилиши кераклигига ишора қилмоқда.
Аввалроқ, Ноэль Ле Гре Дешам билан шартномани Евро-2024га қадар узайтириш режалаштирилаётгани ҳақида айтганди, Гренинг сўнгги баёнотидан сўнг терманинг амалдаги мураббийи билан шартнома кейинги мундиалга қадар узайтирилиши мумкинлиги маълум бўлди.
LiveБарчаси