Франция футбол федерацияси президенти Зидандан узр сўради
Спорт
−
09 Январь 2023
5805Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре франциялик собиқ футболчи Зинедин Зидандан узр сўради. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди.
"Бу гаплар нотўғри тушунилди ва кўплаб ноқулайлик юзага келтирди. Гапларим учун узр сўрайман ва улар менинг Зидан ҳақидаги фикрим ҳамда муносабатимни умуман акс эттирмаслигини маълум қиламан", дейди Ле Гре.
Аввалроқ, Ле Гре ўз интервьюсида Зиданнинг мураббийлик келажаги уни қизиқтирмаслигини ва ҳаттоки мутахассис билан телефонда гаплашмаслигини айтганди. Кейинроқ ҳолатга ПСЖ аъзоси Киллиан Мбаппе ҳам аралашиб, Ле Гренинг билдирган фикрлари учун танқид қилди.
LiveБарчаси