Франция футбол федерацияси президенти Зидандан узр сўради
Спорт
−
09 Январь 2023 8548 1 дақиқа
Франция футбол федерацияси президенти Ноэль Ле Гре франциялик собиқ футболчи Зинедин Зидандан узр сўради. Бу ҳақда “L'Equipe” нашри хабар берди.
"Бу гаплар нотўғри тушунилди ва кўплаб ноқулайлик юзага келтирди. Гапларим учун узр сўрайман ва улар менинг Зидан ҳақидаги фикрим ҳамда муносабатимни умуман акс эттирмаслигини маълум қиламан", дейди Ле Гре.
Аввалроқ, Ле Гре ўз интервьюсида Зиданнинг мураббийлик келажаги уни қизиқтирмаслигини ва ҳаттоки мутахассис билан телефонда гаплашмаслигини айтганди. Кейинроқ ҳолатга ПСЖ аъзоси Киллиан Мбаппе ҳам аралашиб, Ле Гренинг билдирган фикрлари учун танқид қилди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь