Машҳур дарвозабон терма жамодаги фаолиятини якунлади
Спорт
−
10 Январь 2023
34832018 йилги Жаҳон чемпиони ва футбол бўйича Франция терма жамоасидаги ўйинлари сонига рекорд ўрнатган дарвозабон Уго Льорис терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини маълум қилди. Бу ҳақда "L'Equipe" нашри хабар берди.
“Шундай вақт келадики, сиз ўз ўрнингизни бошқага топширишингиз керак. Ўйлайманки, жамоа кучайишда давом этади. Биринчи рақамли бўлишга тайёр дарвозабон ҳам бор”, дейди Льорис.
Маълумот ўрнида, Льорис 36 ёшда, 2012 йилдан бери у Англиянинг “Тоттенхем” клубида ўйнамоқда. Бунга қадар дарвозабон Франциянинг “Лион” ва “Ницца” жамоаларида тўп сурган. “Лион” билан 2012 йилда Франция кубоги ва Суперкубогини қўлга киритган.
Льорис Франция терма жамоаси сафида 145 та ўйин ўтказди, Қатарда бўлиб ўтган 2022 йилги Жаҳон чемпионатида терма жамоадаги ўйинлари сони бўйича собиқ рекордчи Лилиан Тюрамни (142) ортда қолдирди. Льорис 2018 йилги Жаҳон чемпиони, 2022 йилги мундиал кумуш медаль соҳиби, 2016 йилги Европа чемпионати финалчиси ва 2020/21 йилги Миллатлар лигаси ғолиби ҳисобланади.
LiveБарчаси