Сўнгги йилларда Тошкентда бўлгани каби Москвада тирбандликлар кўп – Аббосбек Файзуллаев
Спорт
−
29 Февраль
5660ЦСКА клубининг ўзбекистонлик ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббосбек Файзуллаев Россия клубига мослашуви ҳақида фикр билдирди.
“Менга Москва жуда ёқди. Бирдан-бир кичик муаммо тирбандликлар кўп, худди сўнгги йилларда Тошкентда бўлгани каби. Москва ресторанлари ҳам жуда ажойиб. Бошида асосий қийинчилик жисмонан вазифаларни бажаришга тайёр эмаслигимда эди, чунки мен формада эмасдим, аммо ЦСКА мураббийлари жисмоний ҳолатимни яхшилашга ёрдам берди. Ҳамма билан бир вақтнинг ўзида мулоқот қилиш қийин бўлади деб ўйладим, бироқ барчаси осон кечди. Ўшанда Баха (Бахтиёр Зайнутдинов) жамоада эди ва мени бошқалар билан таништирарди. У менга клубга мослашишда катта ёрдам берди. Шунингдек, Қаҳҳор ака Мўминов доим ёнимда эди. Бундай қўллаб-қувватлаш билан Москвага кўникишим осон бўлди”, дейди Файзуллаев.
20 ёшли ҳужумкор ярим ҳимоячи Аббосбек Файзуллаев 2023 йилнинг август ойида Тошкентнинг “Пахтакор” клубидан ЦСКАга ўтди, унинг трансфери 500 минг еврони ташкил қилди. Жорий мавсумда футболчи клуб сафида барча турнирларда 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогининг энг яхши ёш футболчиси бўлгани хабар қилинганди.
Файзуллаев мусобақа давомида 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. 20 ёшли футболчи мазкур соврин учун курашда жанубий кореялик Ли Кан-Ин, япониялик Такефуса Кубо, саудия арабистонилик Абдуллоҳ Радиф ва индонезиялик Марселиньо Фердинанни ортда қолдирди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь