Шомуродов ва Файзуллаев Туркияда маҳаллий футболчи мақомини олиши мумкин
Спорт
−
11:14 744 1 дақиқа
Ўзбекистон миллий терма жамоаси футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев каби туркий давлатлардан бўлган футболчилар эндиликда Туркия чемпионатида легионер сифатида эмас, балки маҳаллий футболчилар мақомида тўп суриши мумкин. Бу ҳақда “TRT Haber” нашри хабар берди.
Туркиянинг ҳукмрон Адолат ва тараққиёт партияси (AK Parti) раиси ўринбосари Куршад Зорлу туркий дунёдан бўлган футболчиларнинг мақомини ўзгартириш бўйича ишлар бошланганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, бу масала Туркия футбол федерацияси президенти билан ҳам муҳокама қилинган.
“Бу шунчаки мақомни ўзгартириш эмас. Агар ушбу лойиҳани амалга ошира олсак, 200 миллиондан ортиқ аҳоли яшайдиган улкан туркий дунё бўйлаб ёш истеъдодларни кашф этишимиз мумкин. Биз уларни ўз мамлакатларининг академиялари ва ёшлар тизимларида ривожлантирамиз. Бу эса миллий терма жамоаларимизнинг Европа ва жаҳон чемпионатлари ҳамда бошқа халқаро мусобақалардаги муваффақиятларини оширишга хизмат қилади”, дейди Зорлу.
Ҳозирда Ўзбекистонлик футболчилардан Аббосбек Файзуллаев ва Элдор Шомуродов, шунингдек, айни пайтда жароҳатдан даволанаётган Хусниддин Алиқулов Туркия Суперлигасида фаолият олиб бормоқда.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь