Аббосбек Файзуллаев Осиё кубогининг энг яхши ёш футболчиси бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев Қатар яшил майдонларида бўлиб ўтган Осиё кубогининг энг яхши ёш футболчиси, деб топилди. Бу ҳақда мусобақа расмий саҳифаси маълум қилди.

Аббосбек Файзуллаев мусобақа давомида 2 марта рақиблар дарвозасини ишғол қилишга муваффақ бўлди. 20 ёшли футболчи мазкур соврин учун курашда жанубий кореялик Ли Кан-Ин, япониялик Такефуса Кубо, саудия арабистонилик Абдуллоҳ Радиф ва индонезиялик Марселиньо Фердинанни ортда қолдирди.

Маълумот учун, 20 ёшли Файзуллаев ўтган ёзда ЦСКАга ўтган эди. “Армиячилар” таркибида ҳужумкор ярим ҳимоячи 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Файзуллаев Америка клуби таклифини рад этгани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг