Файзуллаев Америка клуби таклифини рад этди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Москванинг ЦСКА клуби аъзоси Аббосбек Файзуллаев Американинг “Сент-Луис” клуби таклфиини рад этди. Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз Telegram-саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, Файзуллаевга эндиликда бундай таклифлар бўлиши табиий ҳол. Буёғига футболчига қайсидир клуб қизиқаётгани ҳақида хабарлар кўпаяверади.

“Сент-Луис”нинг ўз версияси бор: клуб футболчининг трансферга тайёрлигини сўради. Америка клубига йўқ деб жавоб беришди, чунки футболчининг ҳозирги жамоаси билан шартномаси бор”, дейди Никимбаев.

Қайд этилишича, “Сент-Луис” клубининг спорт директори германиялик Лутц Пфанинштиль ҳисобланади. Пфанинштильнинг рафиқаси эса ўзбекистонлик. Бундан кўринадики, Файзуллаевга бўлган қизиқиш ўз-ўзидан пайдо бўлмаган. 

Маълумот учун, 20 ёшли Файзуллаев ўтган ёзда ЦСКАга ўтган эди. “Армиячилар”  таркибида ҳужумкор ярим ҳимоячи 18 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

ЦСКА Аббосбек Файзуллаев Сент-Луис

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг