ССВ тунда аниқланган коронавирус беморлари ҳақида маълумот берди
Жамият
−
02 Сентябрь 2020
10840Бугун, 2 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 134 нафарга ошиб, жами беморлар сони 42 370 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
• 115 нафари Тошкент шаҳрида;
• 19 нафари Тошкент вилоятида аниқланган.
Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 65 ёшли М.A. (эркак) ҳамда Олмалиқ шаҳрида яшаган 64 ёшли A.У. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Aйни пайтда Ўзбекистонда 39 664 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.
Ҳозирда мамлакатда 2 380 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 275 нафари оғир, 147 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси