Спиртли ичимликлар коронавирусга чалиниш хавфини оширади – мутахассис

Саломатлик 8068
image

Спиртли ичимликлар ичиш коронавирус инфекциясини юқтириб олиш хавфини оширади. Бу ҳақда нарколог Руслан Исаев “Sputnik” радиосига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, коронавирус билан касалланган одамда спиртли ичимликларни истеъмол қилиш касалликнинг енгил шаклини мўътадил ёки оғир даражага ўтишига олиб келади. Бундан ташқари, алкоголнинг COVID-19 препарати билан комбинацияси жиддий асоратларни келтириб чиқариши мумкин, деб таъкидлайди Исаев.

Пандемия бошланганидан бери дунёда жами 47 миллион касалланиш ҳолати қайд этилган. Шундан 34 миллион бемор шифо топган бўлса, 1,2 миллиондан ортиқ одам вафот этган.

Сўнгги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда касаллик қайд этилган жами 67 626 нафар бемордан 64 885 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 167 нафар бемордан 257 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Сарвар Анвар ўғли
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 273
Рейтинг: 3
t
×