ССВ коронавирус тарқалиши бўйича сўнгги маълумотларни очиқлади

Жамият

image

Бугун, 3 ноябрь куни Ўзбекистонда 231 ҳолатда коронавирус инфекцияси қайд этилди. Шу билан бирга, бугун 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, жами кўрсаткич 574 нафарга етди.

ССВнинг таъкидлашича, Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона, Хоразм вилоятларида 214 нафар бемор тузалди.

Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 67 626 нафар бемордан 64 885 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 2 167 нафар бемордан 257 нафари оғир, 69 нафари эса ўта оғир аҳволда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

486

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг