Собиқ ҳоким Экология вазирлигида иш бошлади
Жамият
−
02 Декабрь
13225Тошкент вилоятидаги Оҳангарон туманининг собиқ ҳокими Эркин Муҳитдинов Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига ишга ўтди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.
Билдирилишича, Эркин Мадорбекович Муҳитдинов эндиликда Экология вазирлигининг Ўрмон, биохилма-хиллик ва экотуризм сиёсатини юритиш департаменти бошлиғи лавозимига тайинланган.
Маълумот учун, Эркин Муҳитдинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 1997 йили Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаби (IDEAS-JETRO, Япония)ни тамомлаган. Эркин Муҳитдинов иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ҳисобланади. У “Дўстлик" ордени билан тақдирланган.
У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йилнинг август ойидан 2024 йилнинг 20 майига қадар Эркин Муҳитдинов Оҳангарон туманини бошқарган. Жорий йилнинг май ойида Муҳитдинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳафиза Тўймуродовна Ортиқова Бухоро вилояти ҳокимининг ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланганди.
Муҳаммад Ҳодиев
LiveБарчаси
Жанубий Кореяда ҳарбий ҳолат жорий этилди.
03 Декабрь