Оҳангарон ҳокими Зойир Мирзаевнинг биринчи ўринбосари бўлди
Жамият
−
20 Май
7323Тошкент вилоятидаги Оҳангарон тумани ҳокими Эркин Муҳиддинов бошқа лавозимга ўтгани учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда бугун, 20 май куни халқ депутатлари Оҳангарон тумани Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Тошкент вилояти ҳокими, сенатор Зойир Мирзаев туманда айни дамда йиғилиб қолган тизимли муаммолар, мавжуд камчиликлар ва ўз навбатида, юксак потенциал ҳамда истиқболли лойиҳалар хусусида танқидий-таҳлилий нутқ сўзлаган.
“Маҳалла еттилиги”нинг фаол ишлаши, уларнинг жонкуярлиги, фидойилиги кўп муаммоларни олдини олади. Афсуски, Оҳангаронда бу борада жиддий оқсоқлик бор”, деган Зойир Мирзаев.
Вилоят ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, Эркин Муҳиддинов Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари этиб тайинланган.
Маълумот учун, Эркин Муҳиддинов 1976 йили Андижон вилояти Андижон шаҳрида туғилган. 1997 йили Андижон иқтисодиёт бошқарув институти, 2000 йили Банк-молия академияси, 2007 йилда Ривожланаётган иқтисодиётлар институти Олий мактаби (IDEAS-JETRO, Япония)ни тамомлаган. У Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири ўринбосари лавозимида ишлаган. 2023 йилнинг август ойидан бери Эркин Муҳиддинов Оҳангарон туманини бошқариб келаётганди.