ДХХ ҳоким ўринбосарини пора билан қўлга олди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилояти Оқолтин тумани ҳокими ўринбосари 400 АҚШ доллари пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Оқолтин тумани ҳокимининг ўринбосарларидан бири ўз хизмат хонасида маҳаллий масъулияти чекланган жамият (МЧЖ) иш юритувчисидан 400 АҚШ долларини пора сифатида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Аниқланишича, мазкур мансабдор шахс ушбу МЧЖни биржа савдолари орқали ун маҳсулотлари сотиб олишига тўсқинлик қилиш, имтиёзлар бермаслик ҳамда “қора рўйхат”га киритиш билан қўрқитиб, агарда 500 доллар берса, келгусида МЧЖга раҳнамолик қилишини билдирган ва ушбу мақсадда муқаддам 1 млн сўм олган.

Хабарга кўра, ҳозирда ушбу мансабдор шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззаҳ шаҳар ҳокимининг молия, иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўйича биринчи ўринбосари – шаҳар иқтисодий тараққиёт в камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси 2 минг доллар пора билан ушлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

пора ҳоким ўринбосари

Баҳолаганлар

384

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг