Си Цзиньпиннинг Россияга ташрифи дунёда ядро уруши хавфини камайтирди – Боррель

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин 20-22 март кунлари Россияга ташриф буюриб, Владимир Путин билан учрашгани ҳақида хабар берилганди. Европа Иттифоқининг Ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Жозеп Боррель ушбу ташриф ядро уруши хавфини камайтирганини таъкидлади. Бу ҳақда "Financial Times" хабар берди

Боррелнинг айтишича, Хитой раҳбари сафари чоғида Путинга ядро қуролларини жойлаштирмаслиги кераклигини "жуда аниқ" айтган. Шунингдек, у Хитойнинг 12 банддан иборат Украина тинчлик режасига ишора қилиб, ядро урушини қоралаган. 

АҚШ Пекин ўз иттифоқчисига қурол юборишни режа қилаётгани ҳақида огоҳлантирганига қарамай, Боррель бунга ҳеч қандай далил йўқлигини ва улар "қизил чизиқни кесиб ўтмагани"ни таъкидлади. Бироқ, Европа Иттифоқи расмийси Хитойни Ҳиндистон каби "вазиятдан фойдаланиб қолаётганликда" айблади. Боиси, Хитой санкциялар остидаги Россия нефтини арзон нархда сотиб олиб, унга иқтисодий ёрдам таклиф қилмоқда. 

Боррель яқин орада Хитойга боришини ҳам қўшимча қилган. Келгуси ҳафта Испания Бош вазири Педро Санчес ва ундан бир ҳафта кейин Франция Президенти Эммануэль Макрон ҳам Хитойга сафар қилади. Шунингдек, Макронга Европа Комиссияси Президенти Урсула фон дер Ляйен ҳам ҳамроҳлик қилиши кутилмоқда. Таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг декабрь ойида Германия канцлери Олаф Шольцнинг Хитойга ташрифи кўпчилик томонидан танқид қилинган эди. Маълумотларга кўра, Европа Иттифоқи Хитой раҳбарини Путин ва Зеленский билан гаплашишга ундамоқда.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Россия Си Цзиньпин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг