Си Цзиньпин Москвага келди. Президентларнинг учрашиш вақти маълум

Олам

image

ХХР раиси Си Цзиньпин бошчилигидаги делегациядан иборат самолёт Москва шаҳридаги “Внуково” аэропортида қўнди. 

Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга кўра, Владимир Путин ва Си Цзиньпиннинг расмий учрашуви 21 март куни соат 15:00 да бошланади.

Хитой раҳбари Россия Федерацияси Президентининг таклифига биноан 20-22 март кунлари Россияда бўлади. Ташриф унинг учинчи муддатга давлат раҳбари этиб қайта сайланганидан кейинги хорижга илк сафаридир.

“Соат 15:00 да расмий учрашув маросими бўлиб ўтади, кейин ҳаммаси бирин-кетин давом этади. Учрашувларни кутиб олиш учун Кремль саройи тайёр ҳолатда”, деб маълум қилган Песков.

Қайд этиш керакки, Пекин бўлажак ташриф икки давлат ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлашини кутмоқда. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Ван Вэньбиннинг сўзларига кўра, ташриф икки томонлама муносабатлар ривожига янги суръат бағишлайди. Давлат раҳбарлари Россия ва Хитой ўртасидаги шериклик ва ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.

Жавоҳир Қадамов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг